Россиянинг Хабаровск шаҳрида Совет Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига атаб ўтказилган бокс бўйича халқаро турнирда 6 нафар ҳамюртларимиз ҳам иштирок этиб, 2 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритдилар. Совриндорлар билан танишинг: Олтин: -67 кг Бекзод Ҳамидов -75 кг Саиджамшид Жафаров Бронза: -71 кг Тимур Саидов -92 кг Амиршоҳ Самадов Шунингдек, (-60 кг) Умид Жўраев ва (-75 кг) Суҳроб Қаюмов илк босқичларда имкониятни бой берган эдилар.