Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган прокурор ва бошқа куч ишлатар тизимлари амалдорлари шаънига билдирган танқиди ижтимоий тармоқларда баҳсу мунозарага сабаб бўлди. Ушбу тортишув тўйларда жарақ-жарақ доллар топаётган санъаткорларнинг ўзини солиққа тортиш талабини ўртага чиқарди.