Қирғизистонда президентлик сайлови артистлар, журналистлар ва тарғиботчиларни бойитади
Қирғизистонда президентликка номзодини кўрсатмоқчи бўлганларни рўйхатга олиш, уларни қирғиз тили имтиҳонидан ўтказиш жараёни якунланиб, номзод сифатида рўйхатга олинганларга расмий гувоҳномалар берила бошланди. Номзодлар расмий рўйхати 10 сентябрда эълон қилинади. Қирғизистонда президентлик сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади. Бу икки сана ўртасида эса тарғибот ишлари ўтказилади.