Қозоғистонда президент сайлови 20 ноябрь куни ўтказилади
Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови шу йил 20 ноябрига белгиланди. Унда амалдаги президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам иштирок этади. Аввалроқ парламент мамлакат конституциясига Қозоғистонда президентлик муддатини 7 йиллик қилиб белгилаш, айни пайтда бир киши икки марта мазкур лавозимга даъвогарлик қилолмаслигига оид тузатишларни киритган эди.