Ихтиёр Ропиев: "Мақсадимиз йўлида исталган рақиб билан ўйнашга тайёрмиз" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугундан Қувайтдаги Осиё чемпионатида ўз юришини бошлади. Гуруҳ босқичининг дастлабки турида Туркманистонга қарши тўп тепган вакилларимиз йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз аъзоси Ихтиёр Ропиевнинг фикрлари билан қизиқдик. "Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин доим қийин ўтади. Яхши тайёрланган эдик. Натижа ҳам шунга мос бўлди. Навбатдаги баҳсга бугунданоқ тайёргарликни бошлаймиз. Туркманистонга келсак, улар Тошкентда бизга қарши муносиб қаршилик туғдира олишганди. Читать дальше...