Мубашшир Аҳмад домланинг эфирини кўрдим, бир кишининг фикрларига раддиялари экан. Ўша постни топиб ўқидим. Ундан қилган қисқача хулосам: “қариялар уйи ёмон жой эмас, у ерга боришдан қўрқмаслик керак”. Бу фикрни қабул қилолмадим. Ҳар қандай кишилик жамиятининг асоси меҳр ва оқибат. Инсон бир-бирига меҳр кўрсатади, оқибатини кўради. Бу икки жиҳат – энг юксак ахлоқий туйғу, аввало, оилада шаклланади. Оила эса жамиятнинг бир бўлаги, қисми, ҳужайраси. Оилада меҳр йўқолса парокандалик, бегонасираш, охир-оқибат, ёввойилашув юзага келади. Читать дальше...