Судандаги жанглар натижасида 200 га яқин бола ҳалок бўлган
UNICEF маълумотларига кўра, Судандаги жанглар натижасида 200 га яқин бола ҳалок бўлган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) Суданда уч ҳафта олдин бошланган ҳозирги жанглар «юқори даражада болалар»нинг ўлими ва жароҳати билан якунлангани ҳақида огоҳлантирди.
UNICEF вакили Жеймс Элдер Женевада журналистларга шундай деди:
Биз қўрққанимиздек, Судандаги вазият кўплаб болалар учун оғир бўлиб қолди ва ташкилот 15 апрелдан бери 190 нафар суданлик бола ҳалок бўлгани ва 1700 дан ортиқ киши жароҳат олгани ҳақида хабарлар олди;
Суданда ҳар соатда етти нафар бола ҳалок бўлмоқда ёки яраланмоқда;
Ушбу статистик маълумотлар Хартум ва Дарфурдаги соғлиқни сақлаш марказлари ва касалхоналаридан тўпланган ва фақат болалар даволаниш учун олиб кетилган марказлардаги ҳолатларни акс эттиради. Ҳақиқий вазият бундан ҳам ёмонроқ.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Суданлик қочқинларга ёрдам бериш учун 445 миллион доллар кераклигини айтди.