Қозоғистон президенти 8 ва 9 май кунлари Россияга хизмат сафари билан боради
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 8-9 май кунлари Россияга хизмат сафари билан бориб, Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади. Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарномасига кўра, Тоқаев Тверь вилоятида Ржев ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, “Улуғ Ватан урушидаги энг йирик жанглардан бирида ҳалок бўлган 100- ва 101-ўқ дивизияда хизмат қилган қозоқ жангчиларини ёдга олади”. Шунингдек, Қозоғистон президенти Трубино қишлоғидаги тоғаси Қасим Болтаев дафн этилган биродарлик қабристонига ҳам боради. Читать дальше...