Аёл аввал 1 ёшли боласини, кейин эса ўзини ўлдирди
2023 йил 6 май куни Жиззах вилоятида мудҳиш воқеа содир бўлди. Аёл ўзининг 2 ёшга ҳам тўлмаган фарзанди, ундан сўнг ўзининг ҳам жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, жорий йил 6 май куни соат 12-40 ларда, ИИБ «102» тизимига Раваллиқ МФЙ Хасанкал қишлоғида яшаган , уй бекаси бўлган, 1998 йилда туғилган Ш.Х яшаш уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг воқеа жойи кўздан кечирилганда, яшаш уйида аёлнинг фарзанди 2022 йилда туғилган, A.O.нинг қорин соҳасига 2 марта ошхона пичоғи билан санчилган жароҳатлари билан жасади топилган.
Суриштирув жараёнида Ш.Х фарзанди А.О.ни ўлдириб, сўнг ўзини осиб, ўлдиргани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ўрганиш ишларини давом эттирмоқда, дейилади хабарда.