Венгрия ташқи ишлар вазири Россияга қарши санкцияларни “кулгили” деб атади
Бутун дунё Европанинг Россияга қарши санкциялар сиёсатига “кулади”, деди Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто.
“Санкция сиёсати муваффақиятсизликка учради. Ва савол туғилади, буни тарафдори бўлган сиёсатчилар-чи? Чунки мантиқий фикр шундан иборатки, агар улар муваффақиятсизликка учраган бўлса, унда кимдир бунинг учун жавобгарликка тортилиши керак «, деди Сийярто.