ЎЗБЕКИСТОНДА 2020 ЙИЛ 4 МАЙ СОАТ 00: 00 ГАЧА БЎЛГАН ҲОЛАТ:..
COVID-19 билан оғриган жами беморлар — 2149 Тузалганлар — 1319 Вафот этганлар — 10 Айни пайтда даволанишда — 820
COVID-19 билан оғриган жами беморлар — 2149 Тузалганлар — 1319 Вафот этганлар — 10 Айни пайтда даволанишда — 820
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилади: Бугун 2020 йил 3 май соат кечки 23:00 ҳолатига кўра, юртимизда яна 13 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шундай қилиб, республика бўйича жами коронавирус юқтирганлар сони 2149 нафарга етди.
Ҳа, ҳозирги кунларда Америка бўйлаб коронавирус пандемиясининг пик жараёни давом этмоқда. Бир кеча-кундузнинг ўзида вирус юқтирганлар сони 29 минг нафарни ташкил этди. Аммо охирги бир кеча-кундузда ўлим сони камайгани кузатилди. Масалан, шу муддат оралиғида Америка бўйича 1426 киши коронавирус туфайли ўлим топди. Бир кун олдин эса 2036 киши оламдан ўтганди. Ҳозирги кунда Америка бўйича […]
* * * Манноп жўрабоши айтганидек кўприк остига тушишни хоҳламади. Қирғоққа туриб олди-да, ўзича қўриқчилик қилган бўлди. Аслида ой ёруғида ўғриларнинг девор ошиб ичкарига ўтишларини кутди. Ўтиб бўлишлари билан югурганча ўша ерга борди. Девор ортидан туриб шерикларининг ҳаракатларига қулоқ тутди. Ит ҳам негадир акилламай қўйганди. «Итни бир бало қилишди шекилли, — ўйларди […]
Барчага маълумки, Нидерландия ўзининг бир-биридан ажойиб гул навлари, лолалари, хризантемалари билан дунёга машҳур. Коронавирус шу гўзалликни ҳам ўлимга юз туттирди. Сўнгги маълумотларга қараганда, мамлакатдаги фермерлар лола, атиргул, хризантема ва бошқа гулларни бульдозерлар ёрдамида йўқ қилишга мажбур бўлишмоқда. Ҳамма гуллар ахлатхоналардан жой олди. Айрим фермерлар ахлатга ташлашга кўзлари қиймай, гулларни аҳолига, асосан коронавирусга қарши курашда […]
2020 йил 3 май куни Пуэрто-Рико республикасида магнитуда кучи 5, 5 баллга тенг кучли ер силкиниши кузатилди. Зилзила республика жанубидаги ўнлаб биноларни вайронага айлантирди. Айниқса, Понсе шаҳридаги қатор бинолар жиддий зарар кўрди. Хабарларга қараганда, 2020 йил январида ҳам худди шу шаҳарда зилзила содир бўлган. Бунинг натижасида юзлаб турар жойлар вайрон бўлган. 1 киши ҳалок […]
Шу соатларда бир йўла икки вилоятда: Андижонда 8 нафар ва Фарғонада 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Шундай қилиб мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1319 нафарни ташкил этди.
Шу йил 15 апрелда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига 39 ёшли аёл мурожаат этиб, 30 ёшли укаси кечаси соат 22: 30 да уйдан чиқиб кетиб ортга қайтмаганини маълум қилганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларининг тезкор чора-тадбирлари натижасида шу йил 2 май куни йўқолган фуқаро топилди. У Яшнобод туманида экан. Фуқаро соғ-саломат.
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилади: Бугун 2020 йил 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра юртимизда яна 9 киши коронавирус юқтирган. Шундай қилиб республика бўйича коронавирус юқтирганлар сони 2136 нафарга етди.
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида ҳам ёмғир ва дўл ёғаётгани акс этган видеолар тарқади. Бектермир туманидаги кучли ёмғир Қибрай туманида кучли ёмғир ва дўл ёғмоқда Самарканд вилоятининг Иштихон туманидаги Митан шаҳарчасида ҳам кучли ёмғир кузатилмоқда Жиззах вилояти Фориш туманида кучли ёмғир ёғмоқда
Human.uz порталининг телеграм каналида жойлаштирилган видеолавҳа бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан текширув ўтказилиб, ходимларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ички ишлар вазирлиги оммавий ахборотлар воситалари учун доимо очиқ ва уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмайди. Шу билан бир қаторда, юртимизда тезкорлик, аниқлик, ҳолислик билан фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини бугунги сана муносабати билан яна бир бор […]
Бугун тақвимга кўра, “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни”. Эрта тонгдан табриклар “ёмғири” ижтимоий тармоқларга ёғди. Гап йўқ! Ҳамма қалам аҳлига муборак бўлсин! Аммо, лекин, бироқ Сирдарёдаги Ички ишлар ходими «тўй»ни «аза»га айлантирмоқчими?! Гап шундаки, Human.uz сайти мухбирлари айни кез Сирдарё вилоятида бўлиб туришибди. Мухбиримиз Мавжуда Мирзаеванинг хабар беришча, улар эрта тонгдан Сирдарё олимпиа заҳиралари коллежига жойлаштирилган […]
Жорий йилнинг 2 май куни соат 19:30 ларда, Фарғона вилояти, Боғдод тумани ҳудудидан ўтган 4К 920В автомобиль йўлининг 6-км.да 1986 й.т. Қ.Д. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, чап томонда, йўл четида турган пиёда 2007 й.т. Д.Ж.ни уриб юбориб, сўнгра дарахтга урилиб, ЙТҲ содир этган. Натижада, пиёда Д.Ж. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир тан жароҳатлари […]
Жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Туркия билан ҳамкорликда мамлакатимизда шифокорлар учун 5 минг тўплам шахсий ҳимоя воситаларини тақдим қилиш бўйича қўшма лойиҳани якунланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр, Миллий палата раиси Равшан Изамов ва ТИКАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Жамалетдин Туней табрик сўзлари билан […]
Ўзбекистонлик таниқли хонанда Отабек Мадраҳимов ҳозирги кунда оиласи билан АҚШнинг Филадельфия штатида истиқомат қилади. Журналист Жасур Ҳамроев хонанда билан учрашиб, у билан суҳбат уюштирди, деб ёзмоқда Daryo.uz нашри. «Ҳеч қачон Ўзбекистондан кетиш ниятим бўлмаган. Мен чет элга борсам, шарқоний мусиқаларга эга бўлган давлатларга борардим. Ўзбекистондаги ҳар хил ноҳақ «запрет»ларга 15 йил чидаб келдим. Америкага келиш ниятим […]
Профилактика инспектори сув тошқинда оқиб кетаётган 1 нафар фуқарони қутқариб қолди. Жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборидаги ўпирилишдан чиққан сув тошқинининг илк зарбаси Сардоба туманининг Қўрғонтепа маҳалласига келиб урилди. Сардоба туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенант Отабек Бегматов тонг ғира-ширасида овоз кучайтиргич мосламаси орқали аҳолини келаётган хавфдан огоҳ […]
Халқимиз Сирдарёдаги кўнгилсиз ҳодисадан жабр чеккан аҳолига ёрдам беришга ошиқмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларидан хайрия карвонлари етказилиб, қадди бироз букилган, руҳи чўккан сирдарёликларга далда бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи уларнинг тақдири билан қизиқиб, ҳолидан хабар олиб тургани эса уларда келажакка ишонч ҳиссини пайдо қилмоқда. Ана шундай вақтда халқимиз ардоғидаги санъаткорлар ҳам бефарқ тургани йўқ. Ўзбекистон халқ […]
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати Самарқанд шаҳар марказида айни пайтда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига шаҳар аҳолисидан келтирилган инсонпарварлик ёрдамини йиғиб, санитария талаблари асосида саранжомлаш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, марказга Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган «MEGA SEZON POYAFZAL» масъулияти чекланган жамияти 5 турдаги 3400 дона пойабзал, “Жомбой яшил чироқлари” масъулияти чекланган жамияти 50 миллион сўмлик озиқ-овқат, «SAM […]