Бу кўнгилсиз воқеа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 4 май соат тахминан 16: 30 да содир бўлган. Исми-шарифи маълум қилинмаган шу 33 ёшли аёл 35 ёшли эрини дўппосламоққа шайланган икки эркакни сира ўйлаб ўтирмай, пичоқлаб қўйди. Оқибатда иккала жабрланувчи ҳам касалхонага ётқизилди. Айтишларича, уларнинг аҳволи оғир экан. Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилиб борилмоқда. Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида Республикамизда эпидемиялогик вазият барқарорлашмоқда ва ушбу касалликлардан соғайганлар сони тоборо ортиб бормоқда. Шу сабабли, Президентимиз томонидан ҳудудларда карантин тадбирларини юмшатиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди. Жумладан ҳудудларни «сариқ», «қизил» ва «яшил» тоифаларга ажратиш туман ва шаҳарлар даражасида […]
Бугун 8 май куни Тожикистон-Қирғизистон чегараси ҳисобланган Баткен вилоятига қарашли Чек қишлоғи ҳудудида икки давлатнинг 30-40 нафардан фуқаролари ўртасида жанжал, кетидан муштлашув юзага келган. Улар бир-бирларини ов милтиғидан ўққа тутгани ҳақида ҳам маълумот бор. Бундан ташқари, икки давлат фуқаролари бир-бирларини тошбўрон ҳам қилган. Чегарачилар муштлашувларни тўхтатиш ниятида ўқотар қуролдан осмонга бир неча марта огоҳлантирувчи […]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги хабар қилади: Бугун 2020 йил 8 май соат 22:00 ҳолатига кўра, юртимизда яна 1 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2325 нафарни ташкил этди.
* * * Халқда раққосалар ҳақида гап кетдими, ёшу-қари дарҳол тусини ўзгартириб, уларга паст назар билан қарашини ошкор қилиб қўяди. Қиз-жувонларнинг биринчи иши эса қарғашдан иборат бўлади. Улар яллачиларни ҳеч қачон оқлаб гапиришмайди. «Бу ўзига тўғри, жуда одобли, нафс домига тушмаган, худога ширк келтирмайди, худо йўлида юради», дейилган тақдирда ҳам барибир ишонишмайди. […]
Айни соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 6 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Эндиликда Тошкент шаҳрида тўлиқ соғайганлар 548 нафарга, Сурхондарё вилоятида эса 35 нафарга етди. Шундай қилиб, бугун жами 119 нафар бемор тузалиб, юртимизда коронавирусга чалинган […]
Келиб чиқиши африкалик бўлган, аммо Англияда туғилиб ўсган қора танли аҳоли вакиллари коронавирус туфайли оқ танлиларга нисбатан икки ҳисса кўпроқ ўлим топмоқда. Шу ҳақда «euronews» сайтида маълумот тарқатилган. Маълумот берилишича, Англиядаги энг қашшоқ ҳудудларда асосан келиб чиқиши африкалик, ҳиндистонлик, бангладешлик фуқаролар яшайди. Шу ҳудудларда коронавирус янада кўпроқ тарқалган ва ўлим даражаси ҳам юқори экан. […]
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплексида 4 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида яна 1 нафар, жами 10 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан […]
Гарчи 51-зона ўта махфий деб ҳисобланса-да, ҳеч ким бу ерда ўзга сайёраликлар яшайди, улар билан ҳамкорлик қилинади деб ўйламаган. Ҳаммасини физик-ядерщик Роберт Лазар ошкор қилди. У 1989 йил май-ноябр ойлари оралиғида Лас-Вегас телеканалидаги чиқиши жараёнида 51-зона сирларини ошкор этди. Уни махфийлаштирилган объектга муҳим вазифани бажариш учун жалб этишган экан. Унга ўзга сайёраликлар фазо кемаси […]
ЎСИМЛИКЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Ер юзида энг қадимий ўсимликлар бу денгиз ўсимликларидир. Улар бир неча юзлаб миллион йиллар олдин пайдо бўлган. 2. Жануби-ғарбий Осиёда бир ўсимлик бор. Уни «кулги ўсимлиги» деб аташади. Ўсимликнинг дони ҳажми худди нўхат ҳажмига тенг. Агар уларнинг бир донасини еб олсангиз, ярим соат ҳеч бир сабабсиз куласиз. […]