ОНАМ… (онам Чўлпоной Тешабой қизининг ёрқин хотирасига)
*** Етимчасин талтайтирмай, сарғайтирган онам-а, Ўзи узун тунларимни узайтирган онам-а. Хаёлимда хандон отиб кулаверса-да, зимдан, Қабристонни зир титратиб йиғлайтурган онам-а, Мен сағирнинг дилгинасин тиғлайтурган онам-а. *** Бачқирариқ қирғоғининг райҳонлари қуришган, Онамсиз хўп доғда қолмиш давронлари қуришган, Бўзларимни она уйнинг айвонлари кўришган, Мен ношудни ҳануз илғақ кутайтурган онам-а, Соғинганда лахта қонлар […]