СУСАННА… (49-қисм)
* * * Мен қай тарафга ўгирилишни, кимга нима дейишни билмай гаранг эдим. Шаҳнозанинг залдан қулоқни қоматга келтиргудек таралаётган аччиқ йиғиси бағримни тиғлар, рўпарамдаги Сусанна нуқул жавдирар, кўнглимни бир оғиз сўзсиз тилкаларди… Ё раб!.. Нималар бўлаяпти? Қайси дунёдаман? Наҳотки, ҳануз иблис йўриғидан чиқа олмадим? Энди бир умр шу азоб исканжасида яшашга маҳкумманми? […]