Жаҳон миқёсида 12,3 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 557 мингдан зиёд одам вафот этди, 7,2 миллион нафар бемор соғайди. АҚШ юқумли касалликлар бўйича эксперти ва ҳукумат маслаҳатчиси доктор Энтони Фаучининг айтишича, баъзи штатларда карантин чекловлари эрта бекор қилинди, шу сабабли энди инфекция авж олишига дуч келишди. Буюк Британияга 60 дан ортиқ […]
Умумий зарарланганлар сони — 976 650 (+ 11 522) Соғайганлар — 652 861 (+ 13 028) Вафот этганлар — 14 554 (+ 250) МАМЛАКАТЛАР БЎЙИЧА БЕМОРЛАР СОНИ: 1. Россия — 707 301 (+ 6 509) 2. Беларусь — 64 411 (+ 187) 3. Қозоғистон — 54 747 (+ 1 726) 4. Украина […]
ТИВ ахборот хизмати хабар беришича, шу йил 1 июлдан 7 июлгача бўлган муддатда “Жибек жоли” — «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пункти орқали 2700 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтган. Бироқ юзага келган техник муаммолар туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан юртдошларимизни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилди. Оқибатда бу ҳолат чегарада 3000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишига сабаб бўлди. ✅ Республика […]
Президент қарори (ПҚ-4780-сон,10.07.2020 й.) билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди (ПФ-6023-сон,10.07.2020 й.). Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли Фармони билан ташкил этилган.
Бугунги ҳадислар орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсонларни қайтарган уч амали ҳақида билиб оламиз. 1. Кўп савол сўрашдан. Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мовия Муғирага «Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсаларингдан ёзиб юбор», деб хат ёзди. Варрод айтади: У (Муғира) менга имло қилди (айтиб турди) ва мен қўлим билан ёздим: «Албатта, мен У зот […]
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов бир қатор долзарб саволларга жавоб қайтарди: -Республикамиздаги эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабаб карантин талаблари яна кучайтирилди. Бу озиқ-овқат танқислигига олиб келмайдими? – Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатида 12 мингдан ортиқ муассаса фаолият юритади. Бугунги кунда уларнинг барчаси кундалик меъёрда ишлаб турибди. Давлатимизда озиқ-овқат […]
«Ёнхап» агентлиги Сеул мэри Пак Вон Суннинг жасадидан топилган ўлим олди хатида нималар ёзилганини ошкор қилди. «Мен барчадан кечирим сўрайман. Ҳаётим давомида мен билан бирга бўлган ҳаммага миннатдорлик билдираман. Мен фақатгина дилини оғритган оила аъзоларим олдида айбимни ҳис қиляпман», дейилади ушбу хатда. Жанубий Корея полицияси мэрнинг қизи отаси йўқолиб қолгани ҳақида хабар қилгач Пак Вон […]
Товар моддий бойликларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Ховос туманида тезкор тадбир ўтказишди. Тезкор тадбир давомида, Ховос-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро Х.Р. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси […]
2025 йилга бориб бир баррель нефть нархи 150 долларгача ошиши мумкин. Бу ҳақда «The Wall Street Journal»ига берган интервьюсида «Northern Trace Capital» инвестицион директори Тревор Вудс айтган. Экспертнинг сўзларига кўра, нефть қазиб олиш соҳасига инвестиция киритишнинг қисқариб кетиши нефть маҳсулотлари бозорига ўз таъсирини ўтказиши эҳтимолдан узоқ эмас. Мана шундай молиявий босим сабабли 2025 йилга бориб […]
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг бир қатор кўчаларида таъмирлаш ишлари бошлангани сабаб ҳайдовчиларни огоҳлантирди. Хусусан, Ҳайдар Алиев (Темир йўлчилар) кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабаб 10 июль соат 08:00 дан Сарикўл кўчасидан Озарбойжон маданият марказигача бўлган қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилади. Таъмирлаш ишлари икки кун давом этади. Икки йўналишдаги ҳаракатланиш йўлнинг бир томони бўйлаб амалга оширилади. Бундан […]
ЎзА мухбири Сайёра ШОЕВАнинг «Тажрибали деҳқонларнинг сўзларига қараганда, экинларга зарар бераётган кўпгина касалликлар ва зараркунандалар илгари юртимизда учрамаган. Улар хориж уруғлари билан кириб келаётган бўлиши мумкин, деган тахминлар мавжуд. Селекционер олим сифатида бу борада сизнинг фикрингиз қандай?» деган саволига Тошкент давлат аграр университети кафедра мудири, профессор, селекционер олим Маърифат Омонованинг жавоби: — Биласизми, дунёда […]