АМЕРИКАЛИКЛАР ХОТ-ДОГ ЕЙИШ БЎЙИЧА ҚЎШАЛОҚ РЕКОРД ЎРНАТДИ…
Америкада мустақиллик байрами муносабати билан ташкил этилган хот-дог ейиш бўйича анъанавий мусобақаларда америкаликлар иккита рекордни қайд этди. Улар ҳам эркаклар, ҳам аёллар орасидаги тортишувларда мутлақ ғолиб бўлишди. Калифорниялик «Жағ» лақабли Жоуи Честнат 10 дақиқа ичида жами 75 та хот-догни паққос тушириб, эркаклар орасида ғолиб бўлди. Честнат шунинг билан ўзининг бешинчи ғалабасини нишонлади. Невада штатидан […]