“Бу чидаб бўлмас қайғу тўғрисида саноқли инсонларгина гапира олади.” Меган Маркл йўқотган хомиласи ҳақида эссе ёзди
New York Times газетасида Буюк Британия шаҳзодаси Гаррининг рафиқаси, Сассекс герцогиняси, собиқ актриса Меган Марклнинг 2020 йил июлида нобуд бўлган фарзанди ҳақида ёзган эссеси чоп этилди. “Ҳар кунгидек нонушта тайёрлаш, итларни боқиш, витамин ичиш, йўқолган пайпоқни топиш билан бошланган одатий июл тонги эди. Сочларимни йиғиб, ўғлимни беланчагидан олдим. Унинг таглигини алмаштираётганимда, вужудимда кескин крамп(тортишув)ни ҳис қилдим. […]