Тоғли Қорабоғдаги урушда Арманистоннинг қарийб 3 минг ҳарбийси ҳалок бўлгани маълум қилинди
Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳақида янги маълумотларни эълон қилди, уларнинг сони 2996 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди. «Суд-тиббий экспертизадан 2996 нафар ҳалок бўлган ҳарбийнинг жасади ўтказилган. Уруш бошидан ҳозирги пайтгача қариндошлардан 1816 та, ҳалок бўлганларнинг жасадларидан эса 993 та ДНК намунаси олинган. Жасадлар шахсини ДНК […]