Озарбайжон илк бор Қорабоғдаги урушда йўқотган қурбонлари сонини очиқлади
27 сентябрдан 10 ноябрга қадар Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг 2 783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда. “Ватан урушида Қуролли кучларимизнинг 2783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. 103 нафар ҳарбий хизматчининг шахси ДНК таҳлили усулида аниқланмоқда”, – дейилган хабарда. Вазирлик маълумотларига кўра, 100 нафардан зиёд киши […]