Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова шу йил 13 январь куни 68 ёшида вафот этди. Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилди. 1976 йилда Фарғона давлат педагогика институти (ҳозирги Фарғона давлат университети)нинг филология факультетини тамомлади. Меҳнат фаолиятини 1976 йилда ўқитувчиликдан бошлаб, […]