Добавить новость
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer


Июнь
2023

Новости за 06.06.2023

Hordiq.uz 

Месси Саудия таклифини пайсалга солгани боис 500 миллиондан қуруқ қолиши мумкин

Лионель Месси Саудия Арабистонига ўтишни кечиктирмоқчи. Goal хабарига кўра, душанба куни аргентиналик футболчининг вакиллари Саудия клуби раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, «Ал-Ҳилол»га ўтиш масаласини 2024 йилгача қолдиришни сўраган. Бироқ клуб мутасаддилари бу сўровдан ҳайратда қолишди ва уларнинг келаси йилги таклифи ҳозир кўриб чиқилаётган йилига 500 миллион евролик шартномадан фарқ қилишини айтишди.

Hordiq.uz 

Оптимистлар камроқ хасталанади

АҚШнинг Колумбия университети тадқиқотчилари оптимистик кайфиятда юриш касалликларга чалиниш хавфини камайтиришини аниқлашди. Бу тажриба давомида 2400 нафас кўнгиллилар доимий равишда кузатиб борилган. Суҳбатлар асосида ўзининг ёрқин келажакка бўлган ишончи, ҳодисаларга ижобий ёндашувини намоён қилганлар шифокор ёрдамига ғамгин оламларга қараганда 30 фоиз камроқ эҳтиёж сезишгани маълум бўлган. Ижобий кайфиятда юрадиганлар инсульт, саратон ҳамда инфекцион касалликларга пессимистларга […]

Hordiq.uz 

Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди

АҚШнинг Уайл Корнелл Медикал коллежи тадқиқотчилари қандли диабетдан халос бўлишнинг самарали усулини топганини маълум қилди. Бунинг учун махсус оқсиллар ёрдамида ошқозон илдиз ҳужайраларидан инсулин ишлаб чиқаришга масъул GINS ҳужайралари ўстирилиб, тажриба сичқонлари меъдасига кўчириб ўтказилди. Маълум вақтдан сўнг бу тадқиқот ўз натижасини кўрсатди. Трансплантация қилинган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши тасдиқланди. Мутахассислар […]

Hordiq.uz 

 Қозоғистон 2024 йилгача Россиядан Ўзбекистонга газ транзити учун тайёр бўлади

Қозоғистон 2023 йилнинг куз-қиш мавсумига қадар Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун инфратузилмани тайёрлайди, деди Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбари Саткалиев. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ ҳажми ва нархи бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда.

Hordiq.uz 

«Менинг АҚШдан ташқарида на уйим, на бошқа паспортим бор. Мен шу ерда яшайман ва ўламан»

Илон Маск ҳеч қачон бошқа давлатга кўчиб ўтиш ниятида емаслигини ва АҚШда яшаш ниятида еканини айтди. «Менинг АҚШдан ташқарида на уйим, на бошқа паспортим бор. Мен шу ерда яшайман ва ўламан», деди у 2024 йилда АҚШ президентлигига номзод Роберт Кеннеди билан суҳбати ҳақида Твиттерда. “Қўшма Штатлар дунё тарихидаги енг буюк куч еканлигига қатʼий ишонаман”, — […]

Hordiq.uz 

Сунъий интеллект туфайли инсоният йўқ бўлиб кетиши мумкин

Тадқиқотчи олимлар сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши ядро уруши ва пандемиялар каби ҳалокатли глобал таҳдидлар ҳамда инсоният цивилизацияси учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирмоқда. Саноат етакчилари, “OpenAI” бош директори Сем Альтман ва машҳур “сунъий интеллект отаси” Жеффри Хинтон, сунъий интеллект хавфсизлиги маркази томонидан эълон қилинган янги огоҳлантиришни имзолаган. CAIS баёнотида “сунъий интеллект билан боғлиқ энг жиддий хавфларни қабул […]

Hordiq.uz 

Москва вилоятида ўзбекистонлик эркак пиво тайёрланадиган идишда чўкиб кетди

Россиянинг Москва вилоятида Ўзбекистон фуқароси пиво тайёрланадиган чан (идиш) ичига тушиб кетди. Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса 3 июнь куни соат 14:00 ларда содир бўлган. Хусусий пиво тайёрлаш корхонаси эгаси 47 ёшли Улуғбекдан ҳудудни ободонлаштиришни сўраган. Шундан кейин тадбиркор иши бўйича чиқиб кетган. Орадан қанчадир вақт ўтгач қайтиб келган тадбиркор ёлланма ишчини топа олмаган. Пиво корхонаси […]

Hordiq.uz 

Кўп ширинлик истеъмол қилиш нималарга олиб келади?

Кўпчилик ширинликларга ижобий муносабатда бўлиб, ҳар куни ва катта миқдорда ширинликлар ва пишириқларни истеъмол қилишга тайёр. Аммо бу нотўғри. Шакарнинг парчаланиши ошқозон ости бези томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин деб аталадиган гормонни талаб қилади. Агар шакар кўп истеъмол қилинса, организм вақт ўтиши билан сусаяди, бу эса диабетнинг инсулинга боғлиқ шаклини ривожланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, […]

Hordiq.uz 

Жинояти учун жазони ўтаб бўлган вояга етмаганлар судланмаган деб топилади

Қуйи палата депутатлари жиноят содир этган вояга етмаганлар шахсларни улар то 18 ёшга етгунига қадар судланмаган деб топиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилдилар. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритилади. Унга кўра, шахснинг вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг, […]

Hordiq.uz 

Уйқусизликка қандай омиллар сабаб бўлади

Кўплаб инсонлар уйқусизлик каби нохуш ҳолатдан азият чекишади. Ушбу муаммо қуйидаги сабабларга кўра юзага келиши мумкин: уйқу учун ноқулай жой; мос бўлмаган ҳарорат; хонада кислород етишмаслиги; шовқин ёки ёруғликнинг мавжудлиги; чойшабнинг ухлаш учун қулай бўлмаслиги. Уйқусизликни олдини олиш учун ётишдан олдин тоза ҳавода бир соат давомида сайр қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, ухлашдан олдин телефондан […]

Hordiq.uz 

Эрон янги гипертовушли ракетасини намойиш қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аэрокосмик кучлари янги гипертовушли “Фаттоҳ” ракетасини тақдим этди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар бермоқда. Сешанба куни эрталаб Президент Оятуллоҳ Сеййид Иброҳим Раисий ва ИРГК Бош қўмондони иштирокида ИРГК аерокосмик кучларининг сўнгги стратегик ютуғи бўлган Фаттоҳ гипертовушли ракетаси тақдим этилди.

Hordiq.uz 

Қирғизистонда ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Қирғизистоннинг Бишкек-Ўш трассасида (Суусамир водийси) юз берган даҳшатли автоҳалокатда олти киши ҳалок бўлди, яна 8 киши касалхонага ётқизилди. Mercedes-Benz ва Toyota Alphard автомобиллари тўқнашиб кетди. Икки машинада жами 14 киши, жумладан, 10 ёшгача бўлган тўрт нафар бола бўлган. Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўрт киши воқеа жойида, яна икки киши шифохонага олиб кетилаётган вақтда […]

Hordiq.uz 

HUMO банкоматларида UzCard карталарини нақдлаштириш мумкин бўлди

Мамлакатдаги 17 банкнинг Humo банкоматларида UzCard карталари орқали ҳам нақд пул ечиш мумкин бўлди. Жумладан: Капиталбанк; Халқ Банк; Агробанк; Алоқабанк; Ипотекабанк; МКБанк; Hamkorbank; Қишлоқ Қурилиш Банк; ИнфинБанк; Asia Alliance Bank; Гарант Банк; Тенге Банк; Трастбанк; Туронбанк; Ўзмиллий банк; Универсалбанк Асакабанк. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили UZCARD ва HUMO ўзларининг инфратузилмаларини интеграциялаш ҳақидаги меморандумни имзолашганди.

Hordiq.uz 

Муроджон Аҳмадалиев Тапалесга қарши реванш жангида иштирок этмайди, унга бошқа рақиб берилган

Ўзбекистонлик боксчи Марлон Тапалесга қарши жангда камарларини бой бергач, Аҳмадалиевнинг вакиллари ВБАъдан реванш жангини сўраганди. Тапалес жамоаси эса 25 июль куни ВБС ва ВБО камарлари учун бўлиб ўтадиган Наоя Иноуэ ҳамда Стивен Фултон жанги ғолибига қарши рингга чиқиш учун рухсат сўраган. ВБА Аҳамадалиев промоутерларининг сўровини рад этган ва Томоки Камедага қарши жанг ўтказиш вазифасини қўйган. […]

Hordiq.uz 

Қатар Амирини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида Қатар раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди. Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва […]

Hordiq.uz 

Айрим мавсумий ходимларга солиқ имтиёзлари берилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар ипакчилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган – «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди. Қонун лойиҳаси билан Яйлов хўжаликларини ривожлантириш уюшмаси тизимининг субъектларида фаолиятни амалга ошираётган мавсумий ходимларга нисбатан вақтинчалик солиқ имтиёзлари қўлланилиши назарда тутиляпти. Ушбу давр мобайнида соҳадаги мавсумий ишчилар учун ижтимоий солиқ... Читать дальше...

Hordiq.uz 

“Николай-2” олтин тангасини мўмайгина пулга сотмоқчи бўлганларнинг иши пишмай қолди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Маданий […]

Hordiq.uz 

Ганг дарёси устидан қурилаётган кўприк иккинчи бор қулаб кетди

«Агувани-Султангандж» номли 4 тасмали автомобиль кўприги икки йил ичида иккинчи марта қулаб тушган. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда. У Бихар штатининг Бхагалпур шаҳрида жойлашган. Дастлаб кўприкнинг марказий қисми қулаган, кейинроқ унинг таянч устунлари қийшайиб, дарёга тушиб кетган. 2022 йилда айнан шу кўприк қисмини тўфон учириб кетган эди. Шундан сўнг конструкция тикланган. Бахтли тасодиф билан воқеада ҳеч […]

Hordiq.uz 

Туркманистонда электрон сигареталар тақиқланди

Туркманистонда электрон сигареталарни сотиш тақиқланди. Бу ҳақда Turkmennews хабар берди. Расмийлар мамлакатда электрон сигареталарга тақиқ қўйилишига қарамай ундан фойдаланиш кўпайганди. Сўнгги пайтларда бир марталик электрон сигареталар, қайта ишлатиладиган вейп қурилмалари, улар учун эҳтиёт қисмлар, суюқликларни сотиб олиш имконсиз бўлиб қолди. Расмий равишда ҳеч қандай қонунлар чиқарилмаган, сотувчилар оғзаки равишда харидорларга тақиқ қўйилганини айтмоқда. Илгари Туркманистонда электрон сигареталарни... Читать дальше...

Hordiq.uz 

19 ёшли қизнинг суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган эркак ушланди

Жорий йилнинг 23 май куни Тошкент вилояти Чиноз тумани ИИБ бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ижтимоий тармоқ орқали содир этилиши мумкин бўлган яна бир товламачилик жиноятининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. Аниқланишича, чинозлик 23 ёшли йигит таниши 19 ёшли қизни шахсий фотосуратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1000 АҚШ доллари […]

Hordiq.uz 

Янги лавозим жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди. Бу давлат раҳбарининг «Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган. 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Жаҳон савдо ташкилоти қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти […]

Hordiq.uz 

Бугун Тошкентнинг 5 туманида аҳоли қисман “свет”сиз қолади

Бугун таъмирлаш ишлари сабаб соат 09:00 дан 18:00гача: ????Бектемир тумани “Ийк ота” МФЙнинг Ораста, Тараққиёт, Мевазор, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида; ????Учтепа тумани “Катта қани” МФЙнинг Н.Саидов ва О.Зойитов тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида; ????Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйларда; ????Мирзо Улуғбек туманининг Мўминова ва Сайрам кўчалари ҳудудидаги […]

Hordiq.uz 

WhatsApp янги функцияга эга бўлди

Машҳур WhatsApp мессенжерида iPad планшетини хизмат аккаунтларига улаш мумкин бўлади. WhatsApp ишлаб чиқувчилари фойдаланувчиларга iPad’ни Андроид операцион тизими қурилмаларига улаш имконини берувчи янги функцияни тақдим этади. Бунда iPad уланган қурилма сифатида тан олинади, дея таъкидлади экспертлар. Мутахассислар, шунингдек, WhatsApp iPad билан мос келадиган иловани чиқаришни ҳам таклиф қилишди. Android учун WhatsApp’да iPad’ни иккинчи даражали қурилма […]

Hordiq.uz 

МY5 журналистига зўрлик қилган шахс қамалди

Ижтимоий тармоқларда «МY5» телеканали мухбири Н. Тешаев Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида аҳоли мурожаатини ўрганаётган пайтдаги ҳолат юзасидан маълум берилди. Бугун очиқ суд мажлисида М. Я. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 5 июндаги қарорига кўра М. Я. Маъмурий жавобгарлик […]

Hordiq.uz 

 Европа Иттифоқи Россия туфайли Марказий Осиёга қарши санкциялар қўлламасликларини маълум қилди

2 июнь куни “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” йиғилишида сўзлаган Европа Кенгаши президенти Шарл Мишелга кўра, Россияга нисбатан чекловларни четлаб ўтгани учун Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига қарши санкциялар жорий қилмоқчи эмас. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ҳозирда четлаб ўтиш хавфини камайтириш учун 11-санкция пакетини муҳокама қилмоқда ва чоралар “Россия ҳарбий машинасини қўллаб-қувватловчиларга” қаратилган.


Российский рынок акций - назад к 3000?

Настоящий свинарник: где готовили и упаковывали еду, отравившую более 200 россиян

AFI Development создаст свыше 2400 рабочих мест в строящихся проектах

Брянская спортсменка стала призёром чемпионата России



Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Братья по оружию

AFI Development создаст свыше 2400 рабочих мест в строящихся проектах

Настоящий свинарник: где готовили и упаковывали еду, отравившую более 200 россиян

В Госдуме предложили создать электросамокатную полицию

Музыкальные новости

Сказка театра Ульгэр в Бурятии «Волшебный платок бабушки Дари» - это захватывающее путешествие в мир волшебства - Театр и Цирк, Культура и Концерт, Россия и Дети:

Более 500 спортсменов поучаствовали в фестивале «Спорт для всех» в Мытищах

В Пулково задерживаются шесть рейсов

Сергей Собянин. Главное за день

Новости России

Даст ли Пхеньян оружие? Зачем Путин приехал в КНДР, что известно о визите

Петербург попал в топ-3 городов России по росту долгов по ипотеке

Остекление веранды, террасы. Цена за м2 | Окна Москвы

Российский рынок акций - назад к 3000?

Экология в России и мире

Доктор Кутушов: не стоит носить кроссовки в жару

Tod's, коллекция menswear весна-лето 2025

Фрукт с сюрпризом: доктор Кутушов рассказал, чем опасен съеденный червь

BIA Technologies повысила производительность сборки специй в компании FOSFOREL на 15%

Спорт в России и мире

Овечкин, Яковлев, Фридзон и Мыскина сыграли в падел-теннис в Турции: «Победила дружба»

Теннисистка Самсонова вышла в финал турнира в Хертогенбосхе

Людмила Самсонова не отдала голландскую траву // Она продолжила серию российских побед на теннисном турнире в Хертогенбосе

Россиянка Людмила Самсонова выиграла турнир WTA в Хертогенбосе

Moscow.media

СЛД «Красноярск» компании «ЛокоТех-Сервис» получило право ремонтировать грузовой электровоз «Ермак» в объеме ТР-2

Бесплатный билет в музеи Зеленоградска от «ПАРАDOX» и BelkaCar

На Азина рухнул расселенный дом

Мост в Нагатинском затоне готовят к установке пилонов







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *