Қўқон бозорида ёниб кетган дўконлар 15 кунда қайта қуриб берилади
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жойлашган бозорда ёниб кетган дўконлар қайта қуриб берилади. Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабаев сўзларига кўра, қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади. Қайта қуриш учун тадбиркорлардан пул олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади. «Вилоят ҳокимлиги қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланишини, бунинг учун етарли қурувчи жалб этилишини таъминлайди […]