АҚШда COVID-19 ҳолатлари кўпайган
Нью-Йоркда коронавирус ҳолатлари 55 фоизга ошди. Бу ҳақда The New York Post ёзмоқда. «Штатда кунига ўртача 824 та ҳолат қайд этилмоқда», дейилади мақолада. Газетанинг ёзишича, касалланишнинг ўсиши бошқа штатларда ҳам қайд этилган. Қайд этилишича, бир ҳафта ичида бутун мамлакат бўйлаб 8 минг касалхонага ётқизилган.