Транспорт ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилди
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон” кўчаси ва 4R12 магистрал йўли кесишувида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Сўнгги йилларда бу икки йўлда қатнов ортди. Бўстонлиқ ва Паркент туманларига бораётган сайёҳлар сони ҳам аввалги йилларга қараганда бир неча баробар кўпайди, ҳали яна ошади. Шунингдек, бу кесишма келажакда Янги Тошкент шаҳрига олиб борадиган асосий йўл бўлади. […]