Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer


Ноябрь
2023

Новости за 20.11.2023

Hordiq.uz 

2024 йилдан бошлаб айрим соҳа вакилларининг ойлик маошлари оширилади

Президент Фармони (ПФ-197-сон, 20.11.2023 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.   Унга кўра, “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–136-сон Фармонининг 1-бандида назарда тутилган қуйидагилар 2024 йил 1 январдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан […]

Hordiq.uz 

Москвада 39 нафар қурувчи ўзаро муштлашди. Улардан 35 нафари ўзбекистонликлар

Москва шимолидаги Алфи минораси осмонўпар биноси қурувчилари ўртасида ошхонадаги навбат сабаб муштлашув бўлди.   Муштлашганлардан 35 нафари ўзбекистонлик бўлиб, жанжал ошхонадаги навбат талашишдан келиб чиққан. Муштлашув натижасида икки киши вафот этган. 37 нафари эса полиция бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда База ёзмоқда.   Маълум қилинишича муштлашув 16 ноябрь куни содир бўлган. База хабарига кўра, икки […]

Hordiq.uz 

Парижда самолёт 30 нафар йўловчини «унутиб қолдирди»

Турк авиакомпаниясининг самолёти Париждан Измирга учиб, аэропортда 30 нафар йўловчини «унутиб қолдирди». Бу ҳақда Zamon.uz ёзмоқда.   Париж-Измир рейси Шарл де Голл аэропортида соат 17:00 да амалга оширилиши керак эди, бироқ уч соатлик кечикиш эълон қилинди. Аммо соат 20:00 да жўнаш вақти ҳақида маълумот берилмаган.   Янги жўнаш вақти тугагач, мобил иловада самолёт Измирга учиб […]

Hordiq.uz 

Президент банк тизимидаги трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.   Бу соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб […]

Hordiq.uz 

Ғазода уруш бошланганидан бери биринчи марта вақтинчалик дала касалхонаси қурилмоқда

Уруш бошланганидан бери биринчи дала касалхонасини яратиш учун Иордания томонидан юборилган ускуналар Ғазога етиб келди, дея маълум қилди Фаластин расмийлари.   Ғазодаги ҲАМАС томонидан назорат қилинаётган касалхоналарни бошқараётган Муҳаммад Закутнинг сўзларига кўра, ярадорлар ва беморларни даволаш учун Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисда вақтинчалик касалхона очилади.   Иордания 2009 йилдан бери Ғазода битта дала касалхонасини бошқариб […]

Hordiq.uz 

Андижонда 24 ёшли йигит машинасида одам уриб, қочиб кетди

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Nexia-2 ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида кетаётган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси Абдумажид Раимжоновга таяниб, QALAMPIR.UZ хабар берди.   Унга кўра, кеча, 19 ноябрь куни Олтинкўл тумани “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги Фарғона ҳалқа йўлида ҳаракатланиб келаётган 24 […]

Hordiq.uz 

Жо Байден 81 ёшда

Америка президенти Жо Байден Оқ уй анъанасига кўра ўзининг 81 ёшини нишонламоқда – бугун Шукрона куни муносабати билан куркатовуқлар авф этилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Associated Pressга таяниб хабар беради.   Душанба куни Оқ уйга Шукрона куни учун иккита куркатовуқ етказиб берилди. У ерда Ж.Байден паррандаларни бу байрамда кимнингдир кечки овқатига айланиш қисматидан “қутқарди”.   […]

Hordiq.uz 

Жиззахда фуқаронинг 60 млн. сўмдан ортиқ қарзи ундириб берилди

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда одил фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида кенг кўламда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳар қандай манфаатлардан, ҳатто давлат манфаатидан ҳам устунлигини шакллантирмасдан устувор мақсадларимизни рўёбга чиқариш мумкин эмас. Маълум бўлишича, Ш.М. тадбиркорлик фаолияти орқали парда маҳсулотларини етказиш билан шуғулланиб келган. Ундан парда маҳсулотларини олган […]

Hordiq.uz 

Энди АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари қўйиб юборилмайди

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантирди. Унга кўра, АҚШга Мексика орқали ноқонуний киришга уринган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсда сақланади. Шунингдек, АҚШ мамлакатда қолиш учун асоси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юбориш бўйича расмий Тошкент билан яқиндан ҳамкорлик қилаётгани таъкидланган.

Hordiq.uz 

Баҳодир Жалолов Ситора Фармонова билан ишқий муносабатлари ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Кичикроқ интервьюда боксчи ижодкор билан боғлиқ саволга жавоб берди. Йил бошида ўзбек YouTube-каналларида киноактриса Ситора Фармонованинг унаштирилгани ҳақидаги ахборот тарқалди. Манбаларда айтишларича, унинг танлаган ёри профессионал боксчи ва 2020-йил Олимпиада ўйинлари чемпиони — Баҳодир Жалолов эди. Яқинда спортчига ушбу мавзуда савол бериб, уни ижодкор билан нима боғлашини сўрашди. «Тўй ҳақидаги гаплар ёлғон. У мендан бир […]

Hordiq.uz 

Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланди

Бунгача у ТИВда Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.

Hordiq.uz 

Сардор Раҳимхоннинг онаси вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди. “Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси “Вақф” хайрия жамоат фондининг “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхоннинг оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарда.

Hordiq.uz 

Ямандаги исёнчи ҳутийлар Адан кўрфазида Исроилнинг Galaxy Leader юк кемасини эгаллаб олди

Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар қилди. Исроил бу учун жавобгарликни Эронга юклади. “Эроннинг халқаро кемага ҳужумини кескин қоралаймиз. Британия компаниясига тегишли бўлган ва япон компанияси томонидан бошқариладиган кема Эроннинг хоҳиши билан Ямандаги ҳутий жангарилар томонидан қўлга олинган”, дейилади Исроил бош вазири девони баёнотида.

Hordiq.uz 

Ғазо секторидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган журналистлар 48 нафарга етди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, бу сўнгги 30 йилдаги энг юқори кўрсаткич. Ҳалок бўлганлар рўйхатида 43 фаластинлик, тўрт исроиллик ва бир ливанлик бор. Al Jazeera телеканали эса тўқнашувлар вақтида 60 нафар журналист ҳалок бўлганини маълум қилди.

Hordiq.uz 

Хитой раисининг китоби ўзбекчага таржима қилинди

Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. Китоб номи “Qashshoqlikdan xalos bo‘lish” деб таржима қилинган. Шавкат Мирзиёев китобга “Ҳақиқий Хитой мўжизаси” сўзбошисини ёзиб, асарда Хитойнинг қашшоқликка қарши курашдаги амалий тажрибаси чуқур тушунтирилганини таъкидлаган.

Hordiq.uz 

Байденнинг рейтинги президентлик даври бошланганидан бери энг қуйи даражага тушиб кетди

NBC телеканалига кўра, ҳозир Америка етакчисини сўровда қатнашганларнинг 40% қўллаб-қувватлаяпти. Маълум бўлишича, сайловчиларнинг салмоқли қисми Байденнинг Исроил-Фаластин можароси бўйича ташқи сиёсатини маъқулламайди. Сўров натижаси Оқ уйнинг амалдаги раҳбари 2024 йилги сайловлар олдидан биринчи марта рейтинг бўйича Трампдан ортда қолаётганини кўрсатди.

Hordiq.uz 

Эркак 15-қаватдан ўзини отди ва ҳалок бўлди

Бош прокуратура маълумотларига кўра, эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида шизофрения ташхиси билан рўйхатга олинган. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 32 ёшли эркак турар жой биносининг 15-қаватидан сакраб, вафот этди. Воқеа 18 ноябрь куни соат 21:07 да “Манзара” турар жой мажмуасида содир бўлган. Фуқаро Ш. Х. 23 ёшли рафиқаси Н.Р. билан бирга яшаб, воқеа содир […]

Hordiq.uz 

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 22-23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 22-23 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 21-23 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат […]

Hordiq.uz 

Мбаппе: «ПСЖ»да Месси «Барселона»даги каби футболчи эмас эди»

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳужумчи Лионель Мессининг ўйини қандай ўзгаргани ҳақида гапириб берди. “Биласизми, футбол ўз вақтини, тезлигини белгилайди. Агар ўзгармасанг, футбол бошқа нарсага ўтади ва сен унутилиб кетасан. Ҳатто энг буюклари ҳам ниманидир ўзгартириши керак эди. Мен Месси билан ўйнадим ва у, масалан, ўз ўйинини ўзгартирди. «ПСЖ»да у «Барселона»даги каби футболчи эмас эди ва […]

Hordiq.uz 

Қозоғистон Ўзбекистонга маҳаллий кабелнинг биринчи партиясини етказиб берди

Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети олимлари томонидан ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда йўлга қўйилган. Илм-фан ва ишлаб чиқариш бирлашиши натижасида Қозоғистонда биринчи марта радиацион изоляцияга эга маҳаллий кабел ва сим маҳсулотларининг янги тури яратилди.

Hordiq.uz 

Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилган турфирмалар рўйхати эълон қилинди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 ноябридан «Умра» тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кирди. Эндиликда «Умра» тадбирларини туроператорлар томонидан амалга ошириш учун: – «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши […]

Hordiq.uz 

Исроил Ғазода ҳалок бўлган аскарлари сонини маълум қилди

Ғазода қуруқликдаги операция давомида Исроил армиясидан қурбон бўлганлар 61га етди. Унга кўра, 18 ноябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати тарафдорлари билан бўлган жангларда яна уч аскар ҳалок бўлган. Улар секторнинг шимолида ўлдирилган. Умумий олганда 7 октябрдан бери Исроил армиясида жами қурбонлар сони 383 нафарни ташкил этади.

Hordiq.uz 

Тошкентдаги мактабда директор синфдоши билан муштлашган ўқувчини тепди ва ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ўқувчини тартибга чақирган мактаб директори уни тепиб, ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди: Воқеа 2023 йил 19 cентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 217-мактабда содир бўлган. Ўша куни 8-«Б» синф ўқувчилари А.М. ҳамда Ш.И.лар синфхонада ўзаро муштлашиб қолган. А.М. синфдошининг юзига мушт тушириб, тан жароҳати етказган. Бундан […]

Hordiq.uz 

БМТ Ғазодаги мактабларга ҳужумларни тўхтатишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазо секторидаги мактабларга уюштирилган ҳужумларда кўплаб болалар қурбон бўлганини маълум қилди. Ташкилот бундай ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақиради. “МИР 24” нашрининг ёзишича, Исроил мудофаа кучлари Анклав шимолидаги иккита таълим муассасасига ҳужум қилган. Оқибатд 200 га яқин одам ҳалок бўлган. Зарба пайтида юзлаб тинч аҳоли биноларда бошпана топган ва улар бомбардимон қилинишдан қўрқиб, уйларини ташлаб […]


Ученые МГУ: Чайки — источник патогенных грибов, устойчивых к антибиотикам

Суд в Москве арестовал на 15 суток участника конфликта у офиса Wildberries

Изысканная армянская кухня в центре Москвы

Гены, страсти и рок. Сын Ирины Понаровской умер так, как Анатолий Папанов



Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Новосибирец взял золото в Первенстве Мира по муайтай в Бангкоке

Собянин: искусственный интеллект в медицине получил репутацию надёжного сервиса

Останки вымершего миллионы лет назад кита обнаружили на берегах Кубани

Кремль сообщил о подготовке выступления Путина на РЭН

Музыкальные новости

Президент ТПП РФ поздравил сотрудников Роспотребнадзора с профессиональным праздником

В Wildberries осудили попытки адвокатов Бакальчука выставить нападавших жертвами

Путин в шутку похвалил Аксенова за укрепление «советской власти» в Крыму

Орган в Планетарии на Halloween

Новости России

Склад с матрасами полностью выгорел при мощном пожаре в Подмосковье

YouTube заработал в России без существенных неполадок

После аварии в Подмосковье погибла 10-месячная девочка

Суд в Москве арестовал на 15 суток участника конфликта у офиса Wildberries

Экология в России и мире

Лучшие каратисты со всей России собрались в Екатеринбурге

8 и 9 октября в Петербурге выступит Большой симфонический оркестр имени П.И. Чайковского

«Сделай мне больно»: что такое мазохизм — разбираемся с психологом

По местам сказов Павла Бажова

Спорт в России и мире

Евгений Кафельников считает, что российский теннис деградирует

Озвучены позиции казахстанских теннисистов в мировом рейтинге ATP

«Это очень лёгкое чувство». Даниил Медведев — об ощущениях перед началом Кубка Лэйвера

Теннисистка Камилла Рахимова поднялась на 73-е место в рейтинге WTA

Moscow.media

В Санкт-Петербурге состоится Международный фестиваль робототехники «РобоФинист 2024»

Десятки котельных Челябинской области не готовы к зиме

Спрос на доставку малогабаритных грузов вырос в два раза за полгода – «Деловые Линии»

Осенний вечер на озере...







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *