Сенат Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтишни маъқуллади
Кўриб чиқилган Конституциявий Қонунга кўра Қонунчилик палатаси сайлови мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизими асосида ўтказилади. Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Унда Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (партиялар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов […]