Жиззахда “Gentra” трансформаторга бориб урилди
Оқибатда Шароф Рашидов туманидаги баъзи ҳудудлар электрсиз қолди. Айни пайтда трансформаторни алмаштириш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи жабрланмаган.
Оқибатда Шароф Рашидов туманидаги баъзи ҳудудлар электрсиз қолди. Айни пайтда трансформаторни алмаштириш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи жабрланмаган.
Биринчи Cybertruck ҳалокати АҚШда содир бўлди. У Калифорнияда 2009-йилда ишлаб чиқарилган Toyota Cоролла билан тўқнашиб кетди ва деярли ҳеч қандай зарар кўрмади.
Япониянинг ғарбий соҳилидаги Ното яриморолида содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортишда давом этмоқда. Бош вазир Фумио Кисида 2 январ, сешанба куни кўплаб қурбонлар борлигини билдирди. У омон қолганларни қутқариш жараёнини «вақт билан пойга» деб атади. Mainichi Shimbun газетасининг хабар беришича, камида 30 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Энг кўп қурбонлар Исикава префектураси […]
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Янги йил арафасида куни бир гуруҳ устоз санъаткорлар, тизимда узоқ йиллар фаолият юритган ва ҳозир нафақада бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини топширди. Ўзбекистон халқ артисти Гулсара Ёқубова жорий йилда 86 ёшни қаршилади. 1965-2003 йилларда Ўзбекистон давлат филармониясининг «Лазги» ашула ва рақс ансамбли солисти […]
Туркия полицияси Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумонланган 33 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда TRT Haber хабар бермоқда. Маълум қилинишича, операция саккиз вилоятда ўтказилган, гумондорларнинг аксарияти Истанбулда қўлга олинган. Тафсилотлар ҳозирча тақдим этилмаган.
«Реал» раҳбарияти «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун янги режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар тарқатди. Манбада ушбу режа айнан нимадан иборат экани ошкор қилинмаган. Аммо «Мадрид» яқин кунларда режани амалга ошириш учун дастлабки ишларни бажара бошлайди. Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг «Пари Сен-Жермен» билан шартнома якунланишига 6 ой вақт қолди. ФИФА қоидаларига кўра, […]
Туркманистонда 2024-йилда туғилган биринчи болага Арқадағ исми қўйилди. Боланинг вазни 4 кг 230 грамм, бўйи 54 сантиметр. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва отаси Гурбангули Бердимуҳамедов номидан боланинг оиласига совғалар топширилди.
Россиядаги меҳнат мигрантлари ишга жойлашгани тўғрисида Россия Ички ишлар вазирлигини олдиндан хабардор қилиши керак бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган буйруқда маълум қилинди. Мигрантлар тегишли ҳужжатни рус тилида қўлда ёки компьютерда тўлдириш керак. Кейинроқ у Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига топширилади. Ҳужжатга меҳнат шартномасининг нусхасини ёки келишув илова қилиниши керак. […]
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 январь куни мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган хизмат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини янада ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мавжуд қурол-яроғ намуналарини модернизация қилиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар фахрийларини […]
SpaceX 3 январ куни Starlink сунъий йўлдошларининг янги партиясини орбитага чиқаради. Навбатдаги партияда 21 та мини сунъий йўлдош бўлади. Ҳозирда Starlink сунъий йўлдошларининг 5,2 мингдан ортиғи фаолият кўрсатиб турибди.
Бундан буён Қирғизистонда бандит, уюшган жиноий гуруҳлар ва криминал авторитетлар бўлмайди, деди мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда уюшган жиноий гуруҳлар ва коррупционер мансабдор шахсларга қарши курашиш бўйича катта ишлар амалга оширилган. «Давлатимиз қонуний, ҳуқуқий ва эркин бўлади. Агар уюшган жиноий гуруҳлар қолган бўлса, 2024 йилда ҳаммасини бутунлай […]