Шота Арвеладзе: "3 та гол сизга кам кўринаётгани яхши. Бу жамоанинг ютуғи" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Пахтакор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди. "Бугунги ўйин яхши ўтди, рақиб ҳимоядан тўп тепди ва қарши ҳужумда ўйнашга уринди. Биз ўйинда тўлиқ назоратни қўлга олдик. Айниқса, дастлабки 20 дақиқада гол уришимиз мумкин эди. Пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Ҳайриятки, чиройли комбинациялар эвазига кетма-кет 2 та гол уришга эришдик. Ўйлайманки, ҳақли ғалабага эришдик", - дейди Арвеладзе. - "Сурхон"нинг бугунги ўйини ҳақида - Жамоа ҳимоядан ўйнади ва қарши ҳужумда ўйнашга уринди.