Европа жамоаси Шомуродовга расмий таклиф юборди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
“Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродов олдида фаолиятини Бельгия чемпионатида давом эттириш варианти пайдо бўлди. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда. Ушбу мамлакат чемпионатининг вице-чемпиони “Гент” жамоаси 8 июль куни ўзбек ҳужумчисини олиш мақсадида “Ростов”га расмий сўров юборгани маълум бўлди. Шомуродовнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Transfermarkt порталида ҳамюртимизнинг трансфер суммаси 5,2 миллион еврога баҳоланмоқда.