Шаҳбоз Умаров БАТЭ футболчисига айланди. У айнан ушбу клубга 35 метрдан гол урганди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: БАТЭ Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубида ижара асосида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров фаолиятини БАТЭда давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Таъкидланишича, 21 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасининг иккинчи даврасида (15–28 сентябрь) БАТЭ сафига қўшилиши мумкин. Агар клуб ушбу имкониятдан фойдаланмасликка қарор қилса, футболчи келаси йилнинг 1 январь санасидан янги жамоасида тўп суриши мумкин бўлади. Маълумот ўрнида, Умаров 1999 йил 9 март санасида Бўка шаҳрида туғилган. Читать дальше...