ШҲТ саммити якунлари бўйича 40 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди
Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов брифингда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ШҲТнинг кенг форматдаги янги иқтисодий мулоқотини бошлаш ташаббуси илгари сурилган. У ўзгарувчан замонавий воқелик шароитида амалий ҳамкорликнинг самарали моделларини яратишга қаратилган.