Олий суд Абдулла Қодирийни оқлади
Бугун, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида таниқли адиб Абдулла Қодирийга нисбатан чиқарилган Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йилдаги ҳукми устидан Қодирийнинг набираси томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди. Абдулла Қодирий Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июнида Жиноят кодексининг 73-моддасида (контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш мақсадида […]