«Жаспер» циклони Австралияда бир қанча аҳоли пунктларини сув босди
Австралия шимоли-шарқидаги Квинсленд штатида содир бўлган «Жаспер» тропик циклони туфайли бир қанча аҳоли пунктлари сув остида қолди. ABC News телеканалининг Квинсленд ҳукумати расмийларига таяниб хабар беришича, сув тошқини туфайли кўплаб аҳоли пунктлари, жумладан, Иннисфейл ва Куктаун шаҳарлари электр таъминотисиз қолган, озиқ-овқат захиралари тугаб қолган. Кучли ёмғирдан кейин баъзи дарёлар ўз ўрнидан тошиб, турар-жой биноларини сув […]