“Қадрият” электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади
“Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–405-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан: ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади. Ушбу кўрсаткичларни […]