Саудия Арабистони ҳаво кучлари қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Саудия Арабистони ҳаво кучларининг F-15 SA қирувчи самолёти Заҳрон шаҳридаги ҳарбий база яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги вакили Турки ал-Маликий «Х» ижтимоий тармоғида маълум қилди. Департамент маълумотларига кўра, самолёт маҳаллий вақт билан соат 12:50да Заҳрондаги Қирол Абдулазиз ҳарбий-ҳаво кучлари базаси ҳудудида режали ўқув парвози вақтида қулаган. Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, икки кишидан […]