Туркманистон Ўзбекистонга кунига қўшимча 20 млн куб метр газ беради — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди. Умурзоқов сафар чоғида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 миллион куб метр газ (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бериш бўйича келишувга эришди ва шартнома имзоланди. Агар бу лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистонда қиш кунларида юзага келган газ муаммоси тўлиқ ҳал қилиниши мумкин.